Дунёдаги энг катта авиадвигатель синовдан ўтказилмоқда
GE Aviation дунёдаги энг катта ва энг кучли авиадвигатель GE9X’ни синовдан ўтказишни бошламоқда. Бу двигатель Boeing 777X самолётларига ўрнатилиши кўзда тутилган. Сертификатлаш синовлари 2-босқич синовларини ўз ичига олади. Бу синов давомида двигателнинг эълон қилинган тортиш кучи, ёнилғи сарфлаши ва бошқа кўрсаткичлари синовларда олинган ҳақиқий кўрсаткичлари билан таққосланади.
Аввалроқ двигателнинг илк прототипи завод синовларидан ўтказилиб, унга турли ўлчамдаги чиқиндиларни ташлашга бардош берди ҳамда чанг ва музга синовлардан ўтди. GE9X устида 2012 йилдан бери ишланмоқда ва у авиацион двигателсозлик соҳасидаги энг кутилаётган ишланмалардан бири ҳисобланади.
Тортиш кучи 45,4 тоннага эга двигатель бундай қурилмаларга ўрнатиладиган дунёдаги энг катта диаметрга эга (3,35 метр) вентилятор, 16 та углепластикли куракча, юқори босимли 11 поғонали компрессор (сиқиш даражаси 27:1) ва ёниш камераси билан жиҳозланган.
Компаниянинг маълум қилишича, дунёда бирорта тижорий двигатель бундай юқори сиқиш даражасига эга эмас. Двигатель конструкциясида 1,3 минг градусгача ҳароратга дош бера оладиган композицион материаллар фаол қўлланган. Қурилманинг баъзи деталлари 3D-босма қўлланган ҳолда яратилган.
Компания Emirates, Lufthansa, Etihad Airways, Qatar Airways, Cathay Pacific ва бошқа авиакомпаниялардан 700 та дан кўпроқ бундай двигателга буюртма олди. Буюртмаларнинг умумий қиймати 29 млрд долларни ташкил қилади.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Германия Эроннинг Қатардаги АҚШ базасига ҳужум қилиш режалари ҳақида билмаган
Жаҳон | 12:11
-
Исроил Эрон билан урушда сулҳга эришилганини тасдиқлади
Жаҳон | 11:52
-
Электр истеъмоли юқори 18 та тармоқ ўзини ўзи энергия билан таъминлайдиган тизимга ўтказилади
Ўзбекистон | 11:49
-
Эрон ташқи ишлар вазири Исроилга қарши амалиётлар якунига эътибор қаратди
Жаҳон | 11:44
Мавзуга оид

21:35 / 19.03.2018
АҚШда дунёдаги энг катта авиация двигатели синовдан ўтказилди

18:38 / 19.02.2018
Украина Россияга авиадвигателлар етказиб беришдан бош тортди

09:31 / 30.12.2017
3D-принтерда босилган авиадвигатель синовдан муваффақиятли ўтказилди

19:08 / 21.09.2017