Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кимлар валюта тушумини мажбурий сотмайди?
Фото: Getty Images
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 майдаги № 290-сонли қарори билан хўжалик юритувчи субъектларнинг хорижий валютадаги тушумини мажбурий сотиш тартибига тузатишлар киритилди. Бу ҳақда Норма.уз ёзмоқда.
Киритилган тузатишлар билан ҳужжат аввал қабул қилинган меъёрларга мослаштирилган. Натижада валюта тушумини мажбурий сотмайдиганлар рўйхати тўлдирилган. Эслатиб ўтамиз, 2017 йил бошидан сайёҳлик хизматларини кўрсатган сайёҳлик фирмалари ҳам хорижий валюталарни мажбурий сотишдан озод этилган эди.
Шундай қилиб янги қарорга кўра:
Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасининг ноозиқ-овқат истеъмол молларини экспорт қилишдан тушган валюта. Маълумки, бу борада атиги 7 турдаги маҳсулотлар экспортидан тушган валюта тушумини мажбурий сотиш бекор қилинган:
Тайёр пахта толаси, аралаш ва ипакли (атласдан ташқари) матолар, тайёр тикилган маҳсулотлар ва кийим-кечаклар, бош кийимлар (миллий бош кийимлардан ташқари), пайпоқ-чулки маҳсулотлари ҳамда тўқимачилик галантереяси;
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ишлаб чиқариш фаолиятини олиб борувчи юридик шахсларнинг ўзлари ишлаб чиқарган саноат маҳсулотларини (айрим хом ашё маҳсулотларидан ташқари) экспорт қилишдан тушган валюта мажбурий сотишдан озод этилди.
Мавзуга оид
10:48 / 12.02.2026
Самарқанддаги Чўпонота тепалиги Миллий координаталар тизимининг нол нуқтаси бўлди
09:40 / 28.01.2026
Бизнес-омбудсман: маҳаллий ҳокимиятнинг 220 та ноқонуний қарори бекор қилинди
20:07 / 25.01.2026
Андижонда қарийб 19 минг долларни нонлар орасига яшириб олиб чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаро ушланди
07:30 / 08.01.2026