Жамият | 17:07 / 22.05.2017
3839
1 дақиқада ўқилади

Остонада кундуз кунлари юк машиналари ҳаракатланиши тақиқланади

Фото: Tengrinews.kz

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳри полицияси 2017 йил 7 июндан-12 сентябрга қадар  ҳар қандай турдаги юк машинасининг шаҳарда ҳаракатланишини чеклайди. Мазкур тақиқ куннинг эрталабки соат 6:00 дан тунги соат 23:00гача бўлган оралиғида амал қилади. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар қилмоқда

"Остона ички ишлар департаменти шуни маълум қиладики, EXPO халқаро кўргазмаси ўтказилиши даврида, яъни жорий йил 7 июн-12 сентябр оралиғида юк  машиналари ҳаракатланиши чекланади. Эрталаб соат 6дан 23:00гача ҳар қандай турдаги юк транспорт воситалари ҳаракатлари чекланади", - деган Остона ички ишлар департаменти вакили Берик Жолдасбеков. 

Унинг сўзларига кўра, пойтахтдаги корхоналарнинг тижорат фаолият юритишлари ва қулайлиги учун 23:00дан эрталаб 6:00гача юк машиналари ҳаракатлана олади. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид