Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Исроилга ташрифи давомида Эронга айбловлар ёғдирди
Фото: BBC
АҚШ президенти Дональд Трамп Исроилга ташрифи давомида Эрон ҳукуматини терроризмни қўллаб-қувватлашда айблади.
«Эрон террорчиларга ҳомийлик қилишни, тайёрлашни ва қурол-яроғ билан таъминлашни бас қилиши керак», - дея маълум қилди Оқ уй раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва Исроилда ҳар доим дўстона муносабатлар бўлган, уларни янада мустаҳкамлаш даркор.
«Бугунги кунда дунёдаги вазият бизни ўзаро ҳаракатларни кучайтиришга чақирмоқда, сабаби АҚШ ва Исроил умумий таҳдидларга дуч келди, улар орасида ИШИД ва бошқа террорчилик гуруҳлари, шунингдек, Эрон каби давлатлар бор», - дея таъкидлаб ўтди Трамп.
Бундан ташқари, унинг қайд этишича, Эронда ядро қуроли пайдо бўлишига йўл қўймаслик керак.
Аввалроқ АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Эрон президенти лавозимига қайта сайланган Ҳасан Руҳонийни терроризмни молиялаштиришни тўхтатишга чақирганди.
Мавзуга оид
13:20
Сайёранинг энг муҳим қонтомири: Хўрмуз бўғозини назорат қилиш Эрон учун қанчалик аҳамиятга эга?
12:59
Трампнинг таҳдидлари ва «Ҳизбуллоҳ» ҳам урушга қўшилиши. Сўнгги маълумотлар
11:16
Рубио: АҚШ Эронда режим ағдарилишидан умидвор, аммо бу “миссия”нинг расмий мақсади эмас
10:42