Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиялик оила 4 кунда уй қурди
Буюк Британиянинг Бридпорт шаҳрида истиқомат қилувчи оила 4 кунда 6та ётоқхонали уч қаватли уй қуришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда The Independent нашри ёзмоқда.
Ричард, Никки ва уларнинг икки фарзанди Лондондан Дорсет графлигига кўчиб ўтишга қарор қилишди. Оила округда ўзларига ёққан уйни топа олмагани сабабли мустақил равишда уй қуришга қарор қилган. Британиялик оила экологик тоза материаллардан фойдаланиш ва пулни тежаш мақсадида қисқа муддатда уйни битиришни режалаштирди.

Уйнинг каркаси учун панеллар Бавариядаги фирма томонидан ясалди. 4 кун ичида ер майдонига 3 қават ва том ўрнатилди. Уй ўрмон билан ўралган бўлиб, боғда ҳовуз ҳам жойлашган. Натижада эр-хотин уйга 1,2 миллион фунт стерлинг (1,5 млн доллардан кўп) маблағ сарфлашди.

2015 йил октябрида Буюк Британиянинг Ҳерефорд шаҳарчаси фуқаролари мустақил равишда ихчам икки қаватли уйни барпо этишгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Улар бунинг учун қурилиш материаллари қолдиқларидан фойдаланишган. Уй лойиҳаси 1 минг фунт (1,5 минг доллар)ни ташкил этган.
Мавзуга оид
18:13 / 19.12.2025
Британия «Россия билан алоқалари туфайли» Ўзбекистоннинг 4 та компаниясига қарши санкциялар киритди
22:28 / 17.12.2025
Британия Абрамовичдан «Челси»ни сотишдан олган даромадини Украинани қўллаб-қувватлашга йўналтиришни талаб қилди
12:08 / 17.12.2025
Берлин ва Лондон Киевга ҳаво мудофаасини кучайтиришда ёрдам ваъда қилди
16:31 / 15.12.2025