19:30 / 24.05.2017
4511

ЕИ мудофаага самарасиз сармоя сабаб ҳар йили 100 млрд евродан айрилмоқда

Фото: РИА "Новости"

Европа иттифоқига аъзо давлатлар мудофаа ва хавфсизлик соҳасига самарасиз сармоя маблағларини киритиши туфайли ҳар йили 25-100 миллиард евро маблағ йўқотмоқда. Бу ҳақда Еврокомиссия раисининг бандлик, иқтисодий ўсиш, сармоялар ва рақобатбардошлик масалалари бўйича ўринбосари Юрки Катайнен маълум қилди.

У бу ҳақда ЕИ давлатларининг мудофаа соҳасидаги ҳамкорлиги истиқболларини кўриб чиққан Еврокомиссия йиғилиши якунида айтиб ўтган.

Катайненнинг сўзларига кўра, ЕИ давлатлари мудофаа ва хавфсизлик соҳасида “бир хил” инструментларга маблағ йўналтирмоқда, ҳамда шунинг учун бу харажатларни кўпроқ сармоявий самарадорлик таъминланиши мақсадида тузилмага бирлаштириш лозим.

ЕИ дипломатияси раҳбари Федерика Могеринининг маълум қилишича, айни дамда ЕИ умумий мудофаа харажатлари АҚШнинг бунга йўналтираётган маблағлари ярмига тенг, мудофаа имкониятлари салоҳияти эса Американикидан 15 фоизга кўп эмас.

Top