Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энг яхши ёш ишчи касб эгаси аниқланмоқда
Республика бўйлаб Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ишчи, мутахассислар, ўқувчи ёшларнинг касбий маҳоратини оширишга кенг имконият яратиш, уларнинг қобилиятлиларини аниқлаш ва рағбатлантиришга қаратилган «Энг яхши ёш ишчи касб эгаси» танлови ўтказилмоқда.
Шунга асосан Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси фаоллар залида «Энг яхши ёш ишчи касб эгаси» танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
«Танловга бўлган қизиқиш ёшларимизда юқори бўлди. Қуйи босқичлардаёқ уларнинг пухта ҳозирлик ва катта масъулият билан ёндашганликлари гувоҳи бўлдик. Муносиб номзодларни танлаб олишда уларнинг соҳадаги иш тажрибасига, эришган ютуқларига, жамоатчилик орасидаги обрў-эътиборига, мамлакатимиз ривожига қўшаётган ҳиссасига эътибор қаратилди», - дейди вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ёшлар кенгаши раиси Ҳайитбой Наматов.
Танлов қатнашчилари ўз йўналишларида қизиқарли савол-жавоблар баҳсида муносиб қатнашишди. Шунингдек, фаолияти акс этган кўргазмалар ёрдамидa ўз иқтидорларини намойиш этишди.
Танловда «Умумқурилиш ишлари устаси», «Қурилиш-пардозлаш ишлари устаси», «Пайвандлаш ишлари техниги», «Қишлоқ хўжалик машина ва жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш», «Ошпаз», «Сартарош ва декоратив косметика устаси», «Миллий ва бадиий либослар модельери», «Компьютер инжиниринги техниги», «Дастурий инжиниринг техниги» каби номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди ва Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Шунингдек, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Мавзуга оид
15:42 / 09.01.2026
“Сен “гўшт”сан, ўлигинг ҳам, тиригинг ҳам бизники, дейишди” – Россия-Украина урушида қатнашган сирдарёлик йигит ҳикояси
12:19 / 30.12.2025
Сирдарёда машина каналга тушиб кетиши оқибатида 4 йигит ҳалок бўлди
09:13 / 27.12.2025
Бозор хизматлари ҳажми эълон қилинди: энг паст кўрсаткич Сирдарёда
19:24 / 20.12.2025