Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған НАТО давлатларини мудофаа харажатларига кўпроқ маблағ ажратишга чақирди
Фото: RIA
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған НАТО давлатларини кўпроқ ҳамжиҳатлик кўрсатиб, мудофаа эҳтиёжларига ялпи ички маҳсулотларининг камида 2 фоизини йўналтиришга чақирди.
25 майда НАТОнинг Брюсселдаги янги бош қароргоҳида альянснинг қисқартирилган дастур бўйича саммити бўлиб ўтади. Йиғилишнинг асосий мавзулари НАТОнинг террорчиликка қарши курашдаги роли ва ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида юкламанинг адолатли тақсимланиши, яъни АҚШ иттифоқдошларининг мудофаа харажатларини ошириши мавзулари бўлади.
"НАТО саммити дунёда беқарорлик ҳукм сураётган вақтда ўтади. Анъанавий муаммоларга қўшимча қочқинлар, киберҳужумлар каби янги муаммолар пайдо бўлди. Террорчилик бу бир давлатнинг эмас, бутун дунёнинг муаммосидир. Террорчиларни "ўзга" ва "ўзиники"га бўлиш мумкин эмас, биз баъзи ҳолларда бунинг гувоҳи бўлмоқдамиз. НАТО ўзига аъзо давлатларни кўпроқ қўллаб-қувватлаши, террорчиликка қарши ҳамжиҳатлик кўрсатиш, мудофаа харажатларига ЯИМнинг камида 2 фоизини йўналтириш керак", деб айтди Эрдўған журналистларга Брюсселга учиб кетиши олдидан.
Унинг айтишича, бу мавзулар саммитда муҳокама қилинади. Эрдўғаннинг таъкидлашича, у Брюсселда Европа кенгаши раҳбари Дональд Туск ва Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер билан икки томонлама учрашувлар ўтказмоқчи.
2014 йилда Уэльсда ўтган НАТО саммитида унга аъзо барча давлатлар 10 йил ичида мудофаа харажатларини ЯИМнинг 2 фоизигича оширишни ўз зиммаларига олганлар. Айни вақтда бу меъёрга НАТОнинг 28 та давлатидан бор-йўғи 5 тасигина амал қилади.
Мавзуга оид
09:00 / 05.12.2025
НАТО Шимолий Европа мудофааси бўйича штабни АҚШга кўчиради
15:40 / 04.12.2025
НАТО давлатлари Киев учун 4 млрд долларлик қурол сотиб олади
11:20 / 03.12.2025
НАТО вакили: Россия Покровскнинг 95 фоизини назорат қилмоқда
10:15 / 03.12.2025