Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сомалидаги терактда 5 киши ҳалок бўлди
Сомалида назорат-ўтказиш пунктида террорчи-худкушнинг ҳужуми оқибатида 5 киши, жумладан полиция ходими ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда 23 май куни Reuters ахборот агентлиги.
Портлаш Пунтленд мухтор ҳудудининг шимолий вилояти Барида юз берган. Шунингдек, 12 киши жароҳат олган, деб маълум қилди вилоят губернатори Юсуф Муҳаммад.
Портлаш террорчига тўхташ буюрилганда содир этилган. Айни вақтда бирорта террорчилик гуруҳи ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Таъкидлаш жоизки, Баридаги ушбу теракт охирги 3 йил ичидаги биринчиси бўлди.
2016 йил декабрда Путлендда ИШИД билан боғланган жангарилар шимолий шаҳарлардан бирини босиб олгандилар, бироқ Путленд хавфсизлик хизмати томондан тезкорлик билан тоғли ҳудудга сиқиб чиқарилгандилар.
Мавзуга оид
22:01 / 23.05.2026
Шавкат Мирзиёев Си Жингпингга ҳамдардлик билдирди
11:57 / 17.05.2026
Оқбўйрадаги портлаш юзасидан Қонунчилик палатаси депутати вазирликка сўров жўнатди
23:26 / 14.05.2026
Туризм қишлоғидаги портлаш - Оқбўйрада осмондан тош ёғилди
09:17 / 05.05.2026