Эронда ракеталар ишлаб чиқарувчи учинчи ер ости заводи қурилди
Эрон ракета қуроли ишлаб чиқариш учун учинчи ер ости заводини қурди. Бу ҳақда “ислом инқилоби қўриқчилари” Корпусининг ҳаво-космик кучлари қўмондони бригада генерали Амир Али Ҳожизода пайшанба куни хабар берди. Fars агентлиги унинг сўзларини келтирган.
"Биз мудофаа қувватини режага кўра ошириб бормоқдамиз. Шуни эълон қилишим мумкинки, Эронда сўнгги бир неча йил давомида ислом инқилоби корпуси кучлари томонидан ракеталар ишлаб чиқариш бўйича учинчи ер ости заводи қурилди", - дея айтиб ўтди генерал Дизфул шаҳрида чиқиш қилиб. Айнан шу шаҳар Эрон-Ироқ уруши (1980-1988 йиллар) давомида йирик жанговар ҳаракатлар аренасига айланган.
Шунингдек, Ҳожизоданинг хабар беришича, ислом инқилоби корпуси кучлари томонидан ишлаб чиқилаётган янги “ер-ер” туркумидаги баллистик ракета “Дизфул” деб номланади.
Мавзуга оид
07:56
Исроил армияси Эрондаги ҳарбий объектларга зарба берди
19:26 / 24.10.2024
The Times: Исроил АҚШда махфий ҳужжатлар тарқалиб кетгани туфайли Эронга ҳужумини кечиктирди
12:00 / 24.10.2024
Япония ТИВ раҳбари Эронни вазминликка чақирди
10:50 / 23.10.2024