Ҳонгконг термасининг собиқ футболчиси қуйма олтинларини ўғирлатиб қўйди
Ҳонгконг терма жамоасининг собиқ футболчиси Ли Вэй Мэн савдо марказида талончилик қурбонига айланди. South China Morning газетасида хабар берилишича, у 8 миллион Ҳонгконг доллари (1 млн АҚШ доллари) миқдоридаги қуйма олтинлар солинган чамадонини ўғирлатган.
Ҳодиса 43 ёшли собиқ футболчи Ҳонгконг марказидаги Fortune Metropolis mall савдо марказида эканида содир бўлган. Талончилар унга пичоқ билан ҳамла қилиб, чамадонни олиб қўйишган.
Чамадонда 24та қуйма олтиндан ташқари, 10 миллион иена (89 минг АҚШ доллари) миқдоридаги купюра ҳам бўлган.
Ҳужум вақтида Ли Вэй Мэн юзидан жароҳатланган.
Талончилар воқеа жойидан қочиб кетишган. Ҳонгконг полицияси текширув ишларини бошлаган, ҳозирча жиноятчиларни изи топилмаяпти.
Ли Вэй Мэн 1993—2006 йиллар давомида Ҳонгконг терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган ва 68та учрашувда иштирок этган. У 2007 йилда фаолиятини якунлагач, маҳаллий клублардан бирида мураббий бўлган, шунингдек, Ҳонгконг ТВда шарҳловчи бўлиб ишлаган.
Мавзуга оид
10:19 / 20.12.2024
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида ўзаро визасиз тартиб ўрнатиш масаласи муҳокама қилинмоқда
23:51 / 10.12.2024
Хитой «Ҳонгконг ишига алоқадор» АҚШ фуқароларига виза беришни чеклади
17:40 / 03.12.2024
Ҳонгконгда 2,5 минг панда ҳайкалларидан иборат кўргазма ўтказилмоқда
00:28 / 06.09.2024