Жаҳон | 12:43 / 25.05.2017
4568
1 дақиқада ўқилади

Столтенберг: НАТО ИШИДга қарши коалицияга қўшилади

Фото: AP

НАТО давлатлари етакчилари саммит давомида альянснинг ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кураш бўйича коалицияга қўшилиши ҳақида қарор қабул қилади. Бу ҳақда AFP НАТО бош котиби Йенс Столтенбергга асосан хабар берди.

Аввалроқ, баъзи ОАВ Франция ва Германия 25 май куни НАТОнинг ИШИДга қарши коалицияга қўшилиши учун розилик бериши ҳақида хабар тарқатганди.

Эслатиб ўтамиз, 25 майда НАТОнинг Брюсселдаги янги бош қароргоҳида альянснинг қисқартирилган дастур бўйича саммити бўлиб ўтади. Йиғилишнинг асосий мавзулари НАТОнинг террорчиликка қарши курашдаги роли ва АҚШ иттифоқдошларининг мудофаа харажатларини ошириши бўлади.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид