Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грузия Мустақиллик кунини нишонламоқда
Фото: AP Photo / Shakh Aivazov
Бугун 26 май куни Грузия республикаси пойтахти ва йирик шаҳарларида Мустақиллик куни муносабати билан тантанали маросимлар ва халқ сайиллари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Грузия ОАВ хабар қилмоқда.
Бу йил байрам тантаналари "Мен Руставели мамлакатиданман" шиори остида ташкил этилади. Шота Руставелининг машҳур "Йўлбарс терисидаги жангчи" поэмаси байрамнинг асосий мавзуси бўлади. Бу йил, шунингдек, афсонавий шоирнинг 850-йиллиги нишонланади.
Анъанага кўра, Грузия пойтахти ва унинг Руставели номидаги асосий шоҳ кўчаси тантаналар марказига айланади. Айнан шу ерда Руставели шоҳ кўчаси ва Озодлик майдони ўртасида кўнгилочар томошалар ва концертлар ташкил этилади. Ҳар бир вазирлик бажарган лойиҳалари ва амалга оширадиган ислоҳотлари хусусида ахборот беради.
Грузия ҳукумати бу йил ҳам сўнгги бир неча йилларда кузатилаётгани каби ҳарбий парад ўтказмайди. Бунинг ўрнига халқ сайиллари ташкил этилади. Озодлик майдонида маҳаллий вақт билан соат 12.00 (Тошкент вақти билан 13:00) 400га яқин янги аскар ҳарбий қасамёд қилади, асосий шоҳ кўчада ҳарбий техникалар намойиш этилади. Мамлакатнинг бошқа йирик шаҳарларида ҳам ҳарбий экспонатлар намойиш этилади.
Байрам кечаси Грузия шоу-бизнеси гала концерти билан якунланади. Унда Грузия президенти Георгий Маргвелашвили ва бош вазири Георгий Квирикашвили маъруза қилиши белгиланган.
Мавзуга оид
21:42 / 08.04.2025
“Европа ва Осиёнинг ўртасидамиз” – Грузия парламентининг антиғарбона қарашларга эга раиси
23:10 / 26.10.2024
Грузияда парламент сайловлари якунланди. Ҳукмрон партия ва мухолифат ўз ғалабасини эълон қилди
21:11 / 21.10.2024
«ГРУ» ва «ФСБ» ҳакерлари Грузия ҳукумати ҳамда компанияларини кузатиб келган — Bloomberg
22:42 / 07.10.2024