Масжидлардаги хатмоналар онлайн эфирга узатиб борилади

Рамазон ойи давомида muslim.uz сайтининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали пойтахтнинг қатор масжидларидаги таровеҳ намозлари таровати ва қориларнинг Қуръон тиловатларини онлайн ёритиб бориш амалга оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Рамазон ойи давомида, ҳар кеча, Ўзбекистоннинг кўзга кўринган, хушнафас қорилари тиловатидан, muslim.uz сайтининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси ва телеграм мессенжеридаги @muslimuzportal канали орқали баҳраманд бўлиб бориш мумкин.
Бугун Таровеҳ намозини Тошкент шаҳрининг марказий масжиди бўлган “Ҳазрати Имом” жоме масжидидан, Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали онлайн трансляция қилинади.
Бундан ташқари, Одилхон қори Юнусхон ўғли бошчилигидаги Шайх Зайниддин жоме масжидидаги хатми Қуръон жараёни muxlis.uz сайтининг фейсбукдаги расмий саҳифаси орқали жонли равишда эфирга узатиб борилади. Шуниндек, бундан буён жоме масжидидаги Жума намозлари ва маърузлар ҳам жонли равишда кузатиб бориш имконияти мавжуд.
Шунинг билан биргаликда, дастлабки босқичда бугун Тошкент шаҳридаги “Мирза Юсуф”, “Минор”, “Шайх Зайниддин”, “Хўжа Аламбардор”, “Тўхтабой”, “Мўйи муборак” ҳамда Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Занги ота”, Самарқанд вилоятидаги “Имом Бухорий”, Фарғона вилоятидаги “Мадрасаи Мир”, Бухоро вилоятидаги “Баҳовуддин Нақшбанд” жоме масжидларидан Таровеҳ намозлари ва хатми Қуръон онлайн трансляция қилинади. Ушбу жоме масжидларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари манзили ва бошланиш вақти ҳақида кейинроқ маълумот берамиз.
Мавзуга оид

13:33 / 11.03.2025
Самарқанд вилоятида учта тарихий масжид бузиб ташланди

13:14 / 05.03.2025
Санкт-Петербургдаги “кичик Самарқанд” ёхуд Бухоро амири қурдирган масжид ҳақида биласизми?

10:32 / 01.03.2025
Саида Мирзиёева Рамазон ойи муносабати билан ўзбекистонликларни табриклади

22:08 / 28.02.2025