Light | 22:17 / 29.05.2017
23989
2 дақиқада ўқилади

Қандай мева ва сабзавотлар фойдалироқ: сархилими ёки музлатилгани?

Фото: Getty Images

Биз одатда сархил мева ва сабзавотларни танлаймиз. Улар музлатилган тақдирда микроэлементлар камайиб қоладигандек туюлади. "Лайфхакер" шу мавзуга оид мақоласини тақдим этди. 

Кўпчилик маҳсулотларнинг таъмини сақлаб қолиш учун уларни музлатиб қўйишга уринган, бироқ биринчи бўлиб ихтирочи Кларенс Бёрдсай бунинг уддасидан чиққан. XX аср бошида у қармоққа илинган балиқларни музга жойлаётган эскимос-балиқчиларини кузатган. Ўлжа 40 даражали совуқда дарҳол музлаган. Бёрдсай кечки овқат пайтида бундай балиқ таъм жиҳатидан сархил балиқлардан фарқ қилмаслигига эътибор берган ва бу ғояни ўзига қурол қилиб олган.

Бугунги кунда музлатишнинг бошқа усуллари ҳам қўлланилади. Масалан, совуқда қайта ишлашдан аввал сабзавотлар қайнаган сувда ювилади. Ҳароратнинг бундай кескин ўзгаришида маҳсулот баъзи фойдали хусусиятларини йўқотади. Бироқ ёдингизда бўлсин: маҳсулотлар маълум муддатдан сўнг озуқавий моддаларининг муайян бир қисмини йўқотади. 

Масалан, яшил нўхат йиғиб олинганидан кейин 24-48 соат давомида С витаминининг ярмини йўқотади. 

Калифорния Университети олими Али Бозари ва унинг ҳамкасблари сархил ва музлатилган сабзавотлардаги фойдали моддалар таркибини таққослашди, бироқ ҳеч қандай сезиларли фарқ топишмади. Масалан, сархилга нисбатан музлатилган маккажўхори, черника ва ловияда С витамини кўпроқ бўлган. Шунингдек музлатилган брокколида В2 витамини кўпроқ экани аниқланган.

Бошқа бир тадқиқот доирасида олимлар сархил ва музлатилган маҳсулотлардаги целлюлоза, магний, цинк, темир ва кальций миқдорини таққослашди, бироқ бунда ҳам сезиларли ўзгаришлар йўқлигини аниқлашди. 

Маълум бўлишича, музлатилган мева ва сабзавотлар барча витамин ва минералларни сақлаб қолар экан.

Демак, мева ва сабзавотларнинг озуқавий моддалар миқдори борасида хавотирга ўрин йўқ. Музлатилган ва сархил маҳсулотлар орасидаги асосий фарқ - уларнинг таъмида. 

Мавзуга оид