Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳокимликлар раҳбарларига хизмат уйлари берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2017 йилдаги 299-сон қарори билан Жойлардаги ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари учун хизмат уй-жойларини қуриш, тақсимлаш, фойдаланиш, сақлаш ва таъмирлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Norma.uz хабар берган.
Хизмат уй-жойлари намунали лойиҳалар асосида қурилади:
• 0,06 гектар ер участкасида жойлашадиган 1 қаватли 5 хонали уй-жойлар — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари раҳбарлари учун;
• 0,04 гектар ер участкасида жойлашадиган ва ҳовлисида қўшимча бинолари бўлган 2 қаватли 4 хонали уй-жойлар — туман (шаҳар) ҳокимликлари раҳбарлари учун.
Бунда у маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига мебель, маиший техника ва бошқа хўжалик жиҳозлари билан жиҳозланади.
Уй-жойларни жойлардаги ижро ҳокимиятининг тегишли органлари биринчи раҳбарлари тақсимлайди. Хизмат уй-жойига ордер хизмат уйига жойлашиш ва беғараз фойдаланиш бўйича шартнома тузиш учун асос бўлади.
Хизмат уй-жойлари бўлинмайди, алмаштирилмайди ва хусусийлаштирилмайди. Улардан белгиланган мақсаддан ташқари фойдаланиш ёки уларни ижарага бериш тақиқланади.
Кўрсатиладиган УЖКХ хизматлари учун тўловлар хизмат уй-жойларида яшаётган давлат хизматчилари ёки уларнинг оила аъзолари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ёки иш ҳақидан ушлаб қолиш йўли билан тўланади.
Амалдорлар ўз лавозимидан кетгандан кейин хизмат уй-жойларини бўшатиши лозим.
Мавзуга оид
17:58 / 19.05.2026
Қимор ва ичкиликбозликка тақиқ. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари тасдиқланди
12:32 / 29.10.2025
Ҳокимлик ходимлари самарадорлиги KPI асосида баҳоланади
12:20 / 22.10.2025
1 январдан тажриба-синов: туман ва шаҳар ҳокимликлари янги тартибда ишлайди
22:20 / 30.09.2025