Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илон Маскнинг янги компанияси муқобил электр автобусни намойиш этди
Илон Маскнинг янги компанияси – The Boring Company – муқобил электробус прототипини намойиш қилди. У ерости тоннеллари бўйлаб ҳаракатлана олади. Шу билан бирга, ҳозирча, у ҳақда батафсил маълумот йўқ.
The Boring Company фирмаси Лос-Анжелесда ўзининг илк синов тоннелини қуришни аллақачон бошлаб юборган. Маскнинг фикрича, шаҳарлар ўртасида ерости тоннелари тармоғини барпо этиш мумкин. Уларда муқобил тартибда махсус аравали автомобиллар ҳаракатланиши мумкин. Машиналар учун ўзига хос метро вазифасини ўтовчи платформалар тезлиги соатига 200 километрга етиши мумкин.
Илон Маскка кўра, бундай тоннеллар магистралларда автомобиллар оқимини камайтириш ва тирбандликларга барҳам беришга ёрдам беради. Бундан ташқари, уларни вакуумли Hyperloop тоннеллари билан бирлаштириш ҳам мумкин бўлади.

Мавзуга оид
18:57 / 09.02.2026
Илон Маск энди Марс эмас, Ойда шаҳар яратиш устувор эканини айтди
18:16 / 05.02.2026
Тожикистон аҳолиси учун Starlink сунъий йўлдош интернети ишга туширилди
22:14 / 04.02.2026
Илон Маскнинг бойлиги 800 миллиард доллардан ошди – Forbes
16:02 / 04.02.2026