Ўзбекистон | 21:12 / 30.05.2017
9539
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Шри-Ланка президентига мактуб йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикаси Президенти Майтхрипала Сирисенага мазкур мамлакатда юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва бедарак йўқолгани муносабати билан самимий ҳамдардлик изҳор этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлат раҳбари ўз мактубида Шри-Ланка халқига ҳамда қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўради.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид