Ўзбекистон | 09:21 / 31.05.2017
9941
1 дақиқада ўқилади

ТИВ кириш визаларини бериш тартибини осонлаштириш устида ишламоқда

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги хорижий йирик ва ишончли сармоядорлар, юқори малакали мутахассислар учун кириш визаларини бериш жараёнини соддалаштириш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда ташқи сиёсат идораси раҳбари Абдулазиз Комилов маълум қилди.

Унинг маълумотларига кўра, айни дамда Ўзбекистонга иш билан келувчи 13 давлат фуқароларига нисбатан визалар беришнинг енгиллаштирилган тартиби амал қилмоқда.

Бу давлатлар орасида - Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Испания, Италия, Латвия, Малайзия, Таиланд, Франция, Чехия, Швейцария ва Япония бор.

Комиловнинг таъкидлашича, Туркия ва Хитойдан бўлган тадбиркорларга соддалаштирилган тартибда кўп марталик визаларни расмийлаштириш имконияти ишлаб чиқилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид