Жаҳон | 17:40 / 01.06.2017
22323
1 дақиқада ўқилади

1 июнь куни Ер сайёрасига яқин масофадан гигант астероид учиб ўтади

Иллюстратив фото

Ёзнинг биринчи кунида Ерга нисбатан яқин масофадан гигант астероид учиб ўтади. Бу ҳақида RT хабар берди

Манбага кўра, осмон жисми мовий сайёрага жуда яқин - атиги 3 миллион километрга яқин масофадан ўтади, бу коинот кенгликларида жуда яқин масофа саналади. 

Астрономлар, умуман олганда, астероид Ерга таҳдид туғдирмайди дейишса-да, у сайёрамиз учун хавфли объект ҳисобланади. Маълумотларга кўра, астреоид диаметри - тахминан 900 метр.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид