Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
260 грамдан ортиқ марихуана сақлаган гиёҳванд қўлга олинди
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан 2017 йилнинг 24 май куни ўтказилган “Қорадори 2017” тадбири давомида муқаддам гиёҳвандлик моддасининг ноқонуний муомаласи учун жиноий жавобгарликкка тортилган Жавдат Айткулов қўлга олинди. У ўзи даволанаётган 1-сонли сил касалликлари шифохонасида оғирлиги 265 граммдан ортиқ “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Тошкент ИИББда бўлиб ўтган матбуот брифингида маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “б” банди (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Мавзуга оид
08:22 / 14.11.2025
Қашқадарёда фуқаронинг уйидан 20 килодан ортиқ марихуана мусодара қилинди
18:18 / 11.02.2025
Шовотда профилактика инспектори эри Россияда бўлган аёлнинг уйида ушланди
21:03 / 31.01.2025
«Антитеррор-тозалаш» тадбирларида 169 нафар шахс қамоққа олинди
16:03 / 25.01.2025