Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА Кобулдаги элчихонасини ёпди
БАА ҳукумати Афғонистон пойтахтидаги терактдан сўнг ўз элчихонасини ёпди ва ундаги ходимларни Дубайга кўчирди. 31 май куни юз берган фожиа сабаб бир неча ўнлаб кишилар ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Пажвак агентлиги.
БАА ТИВ мамлакатнинг ушбу давлатдаги элчихонаси биноси портлаш сабаб зарар кўргани, дипломатлар ва бошқа ходимлар бахтли тасодиф туфайли жабрланмаганини маълум қилган.
Кобулда кучли портлаш чоршанба куни эрталаб президентлик саройи ва хорижий давлатлар элчихоналари яқинида юз берди. ОАВ маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида 90 киши ҳалок бўлган, 380 нафар инсон жароҳатланди. ИШИД террорчилик гуруҳи Афғонистон пойтахтидаги портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олди.
Афғонистон махсус хизматларининг фикрича, Кобулдаги теракт “Ҳаққоний тармоғи” террорчилик гуруҳи томонидан ташкиллаштирилган бўлиб, Покистон разведкаси ҳам унга алоқадор бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
14:10
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:05
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
10:50 / 12.06.2026