11:00 / 01.06.2017
7473

Италия ўртоқлик учрашувида 8та гол урди

31 май куни 3та ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Италия терма жамоаси Эмполидаги «Карло Кастеллани» стадионида Сан-Маринони қабул қилиб, 8:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ғолиблар сафида «Милан» ҳужумчиси Жанлука Лападула ҳет-трик қайд этди, Жанмарко Феррари, Андреа Петанья, Маттиа Кальдара, Маттео Политано биттадан гол урди, яна бир марта Сан-Марино ҳимоячиси Жованни Бонини ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.

Итальянларнинг кейинги ўйини 7 июнь куни Уругвайга қарши бўлиб ўтади. Сан-Марино эса 10 июнь куни ЖЧ-2018 саралаши доирасида Германияга қарши сафарда ўйнайди. 11 июнь куни Италия ҳам саралашдаги навбатдаги учрашувида майдонга тушади, рақиб - Лихтенштейн.

Нидерландия Марокаш меҳмони бўлиб, Промес ва Янссеннинг голлари эвазига ғалаба қозонди - 2:1. Кот-д`Ивуар – Бенин учрашувида кучлар тенг келди - 1:1

Ўртоқлик учрашувлари
Италия – Сан-Марино 8:0 (4:0, 4:0)
Голлар: 1:0 – 10 Лападула, 2:0 – 13 Феррари, 3:0 – 16 Петанья, 4:0 – 19 Лападула, 5:0 – 48 Кальдара, 6:0 – 49 Лападула, 7:0 – 58 Политано, 8:0 – 65, автогол Бонини.
Италия – Скуффет, Феррари, Д`Амброзио, Конти (Бираги, 70), Кальдара, Базелли (Пеллегрини, 46), Гальярдини (Катальди, 46), Кьеза (Капрари, 62), Берарди (Политано, 46), Лападула, Петанья (Фальчинелли, 46).
Сан-Марино –    Бенедеттини (Симончини, 46), Бролли, Червеллини, Чезарини (Бонини, 63), Бьорди (Стефанелли, 87), Голинуччи, Този (Делла Валле, 56), Cevoli (Мацца, 71), Хирш, Ринальди, Витайоли (Дзафферани, 62).

Марокаш – Нидерландия 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 22 Промес, 0:2 – 68 Янссен, 1:2 – 72 Буссуфа.
Марокаш – Муҳаммадий, Саисс, Амрабат (Ан-Несири, 85), да Кошта, Белҳанда (Бутайб, 77), Буссуфа, Буфал (Карсела-Гонсалес, 60), Ал-Аҳмадий (Айт-Бенносир, 64), Фажр (Бамму, 90), Дирар, Буҳаддуз (Азару, 46).
Нидерландия – Зут, Велтман, Аке, Худт, де Лигт, Промес, Торнстра (Снейдер, 73), Бергейс (де Рон, 46), Триндаде, Депай (Виргевер, 74), Янссен (Дост, 73).
Огоҳлантиришлар: де Рон (83).
Четлатиш: де Лигт (70).

Кот-д`Ивуар – Бенин 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 69 Диабате, 1:1 – 80 Яру.

Top