Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Паспортларни ҳисобга олиш ва йўқ қилиш ким томонидан амалга оширилади?
Президентнинг 30.05.2017 йилдаги ПФ-5061-сон Фармони билан Ўзбекистон фуқароларининг биометрик паспортлари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатларини ҳисобга олиш ва йўқ қилиш тартиби белгиланди. Ҳужжат матни давлат раҳбарининг расмий сайтида эълон қилинди, деб ёзади Norma.uz.
Маълумот учун: ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомга кўра биометрик паспортларни йўқ қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказида амалга оширилади.
Фармон билан шундай тартиб жорий қилиндики, унга кўра биометрик паспортлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатларини ҳисобга олиш ва йўқ қилиш:
• уларни тайёрлаш чоғида яроқсиз ҳолга келганлари ва алмаштириш учун ИИО миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ва ТИВ консуллик бошқармасидан қайтарилганлари – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказида;
• муддати ўтган ва ҳақиқий эмас деб топилганлари - ИИО миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ва ТИВ консуллик бошқармасида амалга оширилади.
Мавзуга оид
23:16 / 03.03.2026
Умрбод қамоқ жазоси педофилия жиноятига такроран қўл урган шахсларга тааллуқли бўлади
08:38 / 25.12.2025
Ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар белгиланган таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади
08:53 / 24.12.2025
Паспорт назоратида божхонага хабардор қилиш тартиби жорий этилади
08:48 / 24.12.2025