Саудия Арабистонида икки жангари кетаётган автомобиль портлаб кетгани айтилмоқда
Саудия Арабистони томонидан теракт уюштиришда айбланган ва қидирилаётган икки нафар жангари Ал Катиф шаҳрида автомобилнинг портлаб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар бермоқда.
Телеканал берган хабарга кўра, жиноятчилар Ал Авамия шаҳрига ўқ-дорилар ва портловчи моддалар олиб келишаётганда портлаб кетишган. Гувоҳлар томонидан тасвирга туширилган видеога кўра, жангарилар бўлган автомобиль портлаш жойида отишма изларига ҳам гувоҳ бўлиш мумкин. Маълум қилинишича, бошқа машинада бўлган жангарилар қочишга улгуришган, айни дамда уларни қидириш ишлари олиб борилмоқда. Саудия ИИВ томонидан ҳозирча расмий баёнот берилмаган.
Аввалроқ аҳолиси асосан шиалардан иборат Ал Катифа шаҳрида автомобил портлагани ҳақида хабар берилган эди. Тинч аҳоли вакиллари орасидан ушбу воқеа оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.
Мавзуга оид
17:04 / 22.10.2024
Қўшработда икки қаватли уй портлади. Бир оиланинг 4 аъзоси ҳалок бўлган
13:59 / 21.10.2024
Саудия шаҳзодаси Россияга бормайди. Нега?
12:00 / 12.10.2024
Сергелидаги портлаш: 4 нафар айбланувчининг ҳар бири 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
15:56 / 08.10.2024