Ўзбекистон | 15:44 / 01.06.2017
9666
1 дақиқада ўқилади

«Тошкент» халқаро аэропортида 2 ой давомида битта учиш-қўниш йўлаги ишлатилади

Фото: Ўзбекистон ҳаво йўллари

1 июндан 31 июлга қадар Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида учиш-қўниш йўлакларининг қисмлари капитал таъмирдан чиқарилади.

Шу сабабдан парвозларни амалга ошириш учун битта учиш-қўниш йўлаги ишлатилади, деб хабар берди МАК матбуот хизмати.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, таъмирлаш ишларига қарамай, барча рейслар жадвал бўйича амалга оширилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид