Спорт | 17:59 / 02.06.2017
14987
1 дақиқада ўқилади

Хонободда аҳоли дам олиши учун шароитлар янада яхшиланади

Фото: UzReport

Президент Шавкат Мирзиёев Хонободдаги «Хонобод» санаториясини бориб кўрди. Ушбу дам олиш зонаси тоғ ён бағрида жойлашган.

«Шавкат Мирзиёев санатория ҳудудини ободонлаштириш, қурилиш ишларини охирига етказиб, оромгоҳни келгуси йили Наврўз байрамига фойдаланишга топшириш бўйича кўрсатмалар берди. Санатория ҳудудини Андижон шаҳри ва туманларга ажратиб бериш, вилоят аҳолиси дам олиши учун замонавий шароит яратиш зарурлигини таъкидлади», дейилган ЎзА хабарида.

Хонободни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид