Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: АҚШ коалициясининг Раққага зарбасидан 40дан ортиқ инсон ҳалок бўлди
АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция авиацияси Суриянинг Раққа шаҳрига ҳаво зарбалари бериши оқибатида камида 43 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди. Бу ҳақда Сурия давлат телевидениеси гувоҳларга асосланган ҳолда хабар қилмоқда.
Маҳаллий манбаларнинг сўзларига кўра, коалиция самолётлари тинч аҳоли вакиллари бўлган уйга ҳужум уюштирган. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти аёллар ва болалардир.
Ҳозирча, РИА Новости агентлиги ушбу воқеа юзасидан АҚШ ва Сурия томонининг баёнотларига эга эмас.
Раққани ИШИД жангариларидан озод қилиш бўйича жанговар ҳаракатларни "Сурия демократик кучлари" олиб бормоқда. Уларнинг асоси курд гуруҳлари ва араб қабилалари кўнгиллиларидан ташкил топган бўлиб, Америка авиацияси ва махсус бўлинмалари ёрдам кўрсатади.
Расмий Дамашқ эса, Америка ҳарбийлари Сурия ҳукумати розилигисиз мамлакат шимолида фаолият кўрсатаётгани аслида интервенция ҳисобланади.
Мавзуга оид
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
20:26 / 19.06.2026