Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энг узоқ рўза тутилаётган давлатлар маълум қилинди
Британиянинг The Independent газетаси энг қийин вазиятда рўза тутаётган мамлакатлар ҳақида маълумот берди. Нашрнинг қайд этишича, айни пайтда бутун дунё аҳолисининг 22 фоизи, яъни 1,6 миллиард одам рўзадор. Бу ҳақда muxlis.uz ёзмоқда.
Ёз мавсумида Лапландия, Финландия ва Швецияда доимий қуёш чарақлаб туриши кузатилади ва бир неча соатга ботади холос. Финландияликлар айни кез қуёш бор йўғи 55 дақиқа ботишини маълум қилган.
“Биз оғизни 1:35 да ёпиб, кечки 12.48 да очамиз. Демак, биз 23 соату 5 дақиқа рўза тутаяпмиз. Бангладешдаги оила аъзоларимиз ва дўстларимиз 20 соатдан кўпроқ рўза тутаётганимизга ишонишмаяпти”, дейишди Муҳаммадлар оиласи.
Шимолий мамлакатлар мусулмонлари 20 соат рўза тутмоқдалар. Улар бунга кўникиб қолганларини ҳам таъкидлашди.
Лапландиялик мусулмонлар эса рўза вақтини нисбатан яқин Туркияга қараб белгилашган.
Мавзуга оид
08:17 / 18.06.2026
Европада сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бошланди
09:15 / 15.06.2026
Европа етакчилари АҚШ–Эрон келишувини олқишлади
08:18 / 15.06.2026
Европа аҳолиси қайси мамлакатларда ўзини хавфсиз ҳис қилади?
10:15 / 13.06.2026