Жаҳон | 11:38 / 05.06.2017
11773
1 дақиқада ўқилади

Тиллерсон Қатар атрофидаги вазиятни изоҳлади

Фото: AFP

АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Форс кўрфази мамлакатларининг Қатар билан дипломатик муносабатларини узгани тўғрисидаги хабарлардан сўнг шу хусусда баёнот берди. У минтақа давлатларини бирдамликка чақирди, деб хабар қилмоқда Франс Пресс агентлиги.

Душанба, 5 июнь куни Саудия Арабистони, Миср, Баҳрайн ва БАА Қатар билан дипломатик ва консуллик муносабатларини узганлигини эълон қилди. Улар расмий Дохани террорчилик ташкилотларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ушбу араб давлатларидаги ички вазиятни беқарорлаштириш бўйича ҳаракатларни олиб бораётганликда айблади. 

"Биз, албатта, томонларни музокаралар даврасига ўтириш ва тушунмовчиликларга барҳам беришга чақирамиз", — дея Сиднейда шундай баёнот берган Тиллерсон сўзларини келтиради агентлик. 

"Агар муаммоларни бартараф этиш борасида бирор ёрдам бера олсак, унда биз Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлиги кенгаши ягона бўлиб қолишини хоҳлаймиз", — деб қайд этган Тиллерсон.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид