Жаҳон | 14:17 / 05.06.2017
11684
1 дақиқада ўқилади

Авиакомпаниялар Қатарга амалга ошириладиган рейсларни тўхтатмоқда

Саудия Арабистони, Миср, Баҳрайн, БАА, Яман ва Ливия мамлакатлари Қатар билан алоқани узганидан кейин олти авиакомпания бу давлатга амалга оширилувчи рейсларни тўхтатиб қўйди. Бу ҳақида Reuters хабар берди. 

Emirates ва Etihad Airways (БАА), Saudia (Саудия Арабистони), Gulf Air (Баҳрайн) ва Egypt Air (Миср) Қатар пойтахти Доҳага рейсларни бекор қилди. Бундан ташқари, БААдаги Flydubai ҳам шундай қарор қабул қилди. 

Шунингдек Qatar Airways миллий авиакомпанияси Саудия Арабистонига амалга ошириладиган парвозларни тўхтатишни режалаштирмоқда. 

Таъкидлаш жоизки, бундан аввал умумий ҳисобда беш мамлакат Қатар билан муносабатларни узиб қўйган эди. Шунингдек амирлик билан ҳаво ва денгиз хабарлашувига ҳам чек қўйилди. 

Доҳа террорчи ташкилотларни қўллаб-қувватлаш ва Саудия Арабистони, Миср ҳамда бошқа мамлакатлардаги ички сиёсий вазиятни беқарорлаштиришда айбланди.

Мавзуга оид