Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрияда исломофобия ва ксенофобияга асосланган жиноятлар кўпаймоқда

Фото: aa.com.tr
Австрияда ксенофобия ва исломофобияга асосланган жиноятлар сони ўсиб бормоқда. Бу ҳақида "Анадолу" агентлиги хабар берди.
Мамлакатда мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойи арафасида исломофобия белгилари яққол кўзга ташлана бошлади.
Бир ҳафта давомида мамлакатдаги икки масжид ҳамда Венадаги Австрия Ислом диний ҳамжамияти деворида номақбул мазмундаги ёзувлар пайдо бўлди. Бундан ташқари, Тироль шаҳри масжидига жума намозидан сўнг чўчқа калласи ташлаб кетилди. Шу кунларда ҳижоб кийган аёллар ҳам ҳақоратлар ва жисмоний босимга йўлиқишмоқда. Буларнинг барчаси Австриядаги мусулмонларга нисбатан бетоқатлик кўламининг ўсишидан далолат беради.
Бундан ташқари, май ойининг бошида Австрия парламенти томонидан қабул қилинган аёлларнинг жамоат жойларда ниқобда юришини тақиқловчи қонун лойиҳаси ҳам хавотирга сабаб бўлмоқда.
Австриядаги Ислом диний ҳамжамияти раҳбари Иброҳим Олгун "Анадолу"га Австрия мусулмонлари Рамазон ойини тинчлик, хотиржамликда ўтказишни исташи, бироқ мамлакатдаги беш ислом ташкилотига бўлган муносабат уларда хавотир уйғотаётгани ҳақида айтган.
Олгуннинг сўзларига кўра, радикалларнинг акциялари мусулмонларга нисбатан ёвларча муносабатнинг ўсаётганидан далолат бермоқда.
Диний ташкилот раҳбари шунингдек мамлакатдаги вазиятни инкор этаётган Австрия ҳуқуқ-тартибот органлари ва сиёсатчиларнинг позициясидан ташвишда эканини билдирган.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш тартиби ўзгарди
Ўзбекистон | 07:55
-
Хитой: Россияга қарши санкциялар Хитой ва ЕИ муносабатларига зарба берди
Жаҳон | 07:40
-
Зўравонликнинг олдини олиш бўйича қўшимча чоралар қабул қилинди
Ўзбекистон | 07:28
-
Махсус хизмат: Германияда Россиянинг жосуслик уринишлари кўпайди
Жаҳон | 07:24
Мавзуга оид

14:46 / 20.06.2025
Австрия Ўзбекистонда агрокластерлар ташкил этишга тайёр

19:34 / 10.06.2025
Австриядаги мактабда отишма: тўққиз киши ҳалок бўлган

14:16 / 07.05.2025
Россия "Райффайзенбанк"дан деярли 2 млрд еврони мусодара қилди

15:25 / 30.04.2025