Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ШҲТ саммити олдидан Эроннинг ташкилотга қабул қилинишини қўллаб-қувватлади
Хитой ташқи ишлар вазирининг ёрдамчиси Ли Хуэлай Остонада 8-9 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммити арафасида Хитой Эроннинг ташкилотга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашини билдирди. Эроннинг ташкилотга қабул қилиниши масаласи ШҲТ аъзолари томондан синчковлик билан кўриб чиқилади.
Хитой раиси Си Цзиньпин ҳам саммитда иштирок этади. Си Цзиньпин ўтган йил Эронга ташрифи вақтида Хитой Теҳроннинг ШҲТда тўлақонли аъзо бўлиши борасидаги аризасини қўллаб-қувватлашини айтганди.
"Эрон ШҲТда кузатувчи давлатдир. Узоқ вақт давомида Эрон ШҲТ доирасида ўтказилувчи муҳим тадбирларда фаол иштирок этиб келади. Эрон ташкилотни ривожлантиришга ижобий ҳисса қўшган. Хитой буни юқори баҳолайди. Хитой Эроннинг ШҲТда тўлақонли аъзолиги бўйича истагини қутлайди ва қўллаб-қувватлайди", деб айтди Ли Хуэйлай саммитга бағишланган махсус брифингда.
Хитойлик дипломат Эроннинг ташкилотга аъзо бўлиши масаласи ШҲТнинг мавжуд қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда ва барча томонларнинг маслаҳатлашуви асосида кўриб чиқилишини таъкидлаб ўтди.
Мавзуга оид
22:29 / 14.06.2026
Трамп Нетаняҳуни ақлсизликда айблади ва Эрон билан келишув 2–3 соат ичида имзоланишини айтди
00:49 / 14.06.2026
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
09:05 / 13.06.2026