Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров: НАТО Европада кучлар мувозанатини бузишга уринмоқда
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг фикрича, НАТО альянси Европани беқарорлаштирмоқда ва ҳарбий салоҳиятини кучайтирмоқда. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар қилган.
«НАТОнинг сўнгги саммитларида қабул қилинган қарорлардан сўнг, биз шуни қайд этишга мажбурмиз, Европада мавжуд мувозанатни бузишга уриниш, совуқ уруш даври тугаганидан кейинги даврда илк марта ҳарбий салоҳиятни кучайтириш, ҳарбий-машғулот фаоллик қамровини кенгайтириш, Америка РҚМ тизимини барпо эттиришни давом эттириш Европа минтақасидаги вазиятни издан чиқармоқда», — деган Лавров.
Вазирнинг қайд этишича, у бу мавзуни ўзининг белоруссиялик ҳамкасби Владимир Макей билан муҳокама қилади.
Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин, Россиянинг НАТОга киришини АҚШга таклиф қилганини айтган эди.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026