Жамият | 13:38 / 05.06.2017
77611
1 дақиқада ўқилади

Нобиометрик шаклдаги паспортнинг амал қилиш муддати қачонгача?

Тошкент ИИББнинг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқароларнинг нобиометрик шаклдаги паспортини амал қилиш муддати 2018 йилнинг 1 июль кунига қадар белгиланган. 

Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилнинг 14 декабридаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолисини биометрик паспорт билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори талабларига мувофиқ белгиланган.

“Фуқароларнинг ортиқча сарсон бўлишларини ҳамда уларни қонунчиликда белгиланган маъмурий жавобгарликка тортилишларини олдини олиш мақсадида, паспорт олиш ёшига етган ва Ўзбекистон Республикасининг нобиометрик шаклдаги паспортига эга бўлган фуқаролардан ҳудудий ИИБлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида ташкил этилган “Маълумотларни йиғиш пункт”ларига тизимли равишда ташриф буюришлари тавсия этилади”, - дейилади ИИББ хабарида.

Мавзуга оид