15:12 / 05.06.2017
8717

ОАВ: АҚШ Сенати Ҳиллари Клинтонга қарши янги тергов ўтказмоқда

Фото: Reuters

АҚШ Сенати ҳуқуқий қўмитаси раҳбари Чак Грассли мамлакатнинг собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтонга нисбатан суриштирув ишларини олиб бормоқда. Бу ҳақда Daily Caller ёзмоқда.

Гап мамлакат президентлигига собиқ номзоднинг Бангладешда тадбиркор Муҳаммад Юнусга қарши коррупция можаросини ёпди-ёпди қилишга уриниши ҳақида бормоқда. Нашрнинг ёзишича, Клинтон гўёки, терговни тўхтатишни талаб қилиб мамлакат бош вазирига босим ўтказган. 

Муҳаммад Юнус Clinton Foundation жамғармаси ҳомийси ва Клинтонлар оиласининг яқин дўстларидан бири ҳисобланади. 

Грассли давлат котиби Рекс Тиллерсондан икки ҳафта ичида ушбу ишга доир барча ҳужжатларни қўмитага топширишни талаб қилган. 

Бу 2016 йил ноябрь ойида бўлиб ўтган президентлик сайловларидан кейинги Ҳиллари Клинтонга нисбатан олиб борилаётган илк суриштирувдир. Бундан ташқари, Сенат собиқ давлат котибининг шахсий электрон почтасидан фойдаланган ҳолда хизмат ёзишмаларини олиб борганини ҳам ўрганмоқда. 

Top