09:18 / 06.06.2017
13852

2022 йилги ЖЧ Қатарда ўтказилиши гумон остида қолмоқда

Футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионати Қатарда ўтказилиши бу давлатнинг Форс кўрфазидаги бошқа давлатлар билан дипломатик алоқалари узилаётгани туфайли шубҳа остида қолмоқда.

Айни вақтга келиб 8та мамлакат - Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн, Миср, Ливия, Яман, Мальдив ва Маврикий Доҳа билан дипломатик алоқаларни тўхтатди. Бунга ушбу давлатлар Қатарни терроризм билан ҳамкорлик қилишда айблагани сабаб бўлди.

Айни вақтда Қатар билан бу давлатлар ўртасидаги маршрутлар тўхтаган.

Саудия Арабистони, БАА ва Баҳрайн Доҳага ўз ҳудудидаги денгиз портлари ва аэропортлардан фойдаланишни тақиқлаган.

Қатар барча айбловларни инкор этмоқда.

Ҳозирча Қатар-2022 ташкилий қўмитаси расмий муносабат билдирмади.

Германия футбол иттифоқи президенти Райнхард Гриндел футбол жамоатчилиги бундай даражадаги улкан турнир терроризмни фаол қўллаб-қувватловчи давлатда ўтказилмаслиги керак деб ҳисоблашини маълум қилган.

Қолаверса, Қатар бундан кейин бошланадиган иқтисодий қийинчиликлар, қўшни чегаралар билан чегаралар ёпилиши ортидан чемпионатга тайёргарлик кўра олмаслиги, қурилиш материаллари ва ишчи кучи етишмаслиги туфайли керакли стадионлар ҳамда бошқа инфратузилмаларни вақтида қуриб битира олмаслиги мумкин.

Мавзу
Форс кўрфази инқирози
Форс кўрфазида жиддий сиёсий инқироз юзага келди. Саудия Арабистони, Миср, Баҳрайн, БАА, Яман, Ливия ва Мальдив бошқа бир араб давлати Қатар билан дипломатик алоқаларни узди. Бунга Қатар Эронни ва терроризмни қўллагани сабаб сифатида кўрсатилмоқда.
Барчаси
Top