Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда мингдан зиёд киши иссиқ уриши натижасида шифохонага тушди
29 май - 4июнь оралиғида мингдан зиёд киши оғир иссиқ уриши белгилари билан Япония шифохоналарига етказилди. Бу ўтган ҳафтага нисбатан 1,5 баробар кўп, демакдир. Мамлакатда тез ёрдам функциясини ҳам бажарувчи ёнғин бош бошқармаси маълумотига асосланган ТАСС агентлиги шу ҳақида хабар берди.
Ўтган ҳафта Япония ҳудудининг катта қисмида жуда иссиқ ҳаво кузатилди, кўп жойларда ҳарорат Цельсий бўйича 30 даражадан ортиқни ташкил қилди. Натижада шифохонага етказилганларнинг 20 нафарга яқини 3 ҳафтадан ортиқ муддатга жойланди. Энг кўп жабрланганлар - Токиода. Май ойида эса иссиқлик зарбалари натижасида икки киши ҳалок бўлган.
Ўтган йили Японияда ҳаддан ташқари иссиқ ҳарорат туфайли 100 дан зиёд киши ҳалок бўлган. Тез ёрдам хизмати аҳолини иссиқлик уриши таҳдидига жиддий муносабатда бўлишга, кўпроқ соя-салқин жойларда бўлиб, мунтазам равишда сув ичиб туришга чақирмоқда.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026