Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 15:57 / 06.06.2017
13341
1 дақиқада ўқилади
«Арсенал» илк трансферни расмийлаштирди
«Арсенал» «Шальке» ҳимоячиси Сеад Колашинацни трансфер қилди.
23 ёшли босниялик футболчи Лондон жамоасига эркин агент сифатида ўтган ва 5 йиллик шартнома имзолаган.
У 1 июлдан жамоа сафига қўшилади.
«Арсенал» Колашинацга 140 минг евро миқдоридаги ҳафталик маош тайинлаган.
Колашинац – «Шальке» тарбияланувчиси ҳисобланади. У немис жамоасида 2012 йилдан буён тўп суриб келаётганди. Якунланган мавсумда у бундеслиганинг 25 ўйинида иштирок этиб, 3 гол урди ва 5 голга узатма берди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш