09:49 / 06.06.2017
7930

Қатар: араб давлатлари билан муносабатларни кескинлаштирмаймиз

Фото: РИА Новости

Қатар Доҳа билан барча алоқаларни узган мамлакатлар билан муносабатларни кескинлаштириш ниятида эмас. Бу ҳақда Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад Абдураҳмон Ал Тани маълум қилди.

"Қатар вазиятни кескинлаштиришга йўналтирилган чораларни қабул қилмайди, сабаби, бундай муаммолар биродар давлатлар ўртасида музокаралар столида ҳал қилиниши керак, деб ҳисоблайди", - дея маълум қилди Қатар ТИВ раҳбари “Ал-Жазира” телеканалига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, Қатар мамлакатга қарши бир томонлама қатъий чоралар қабул қилиниб, улар Форс кўрфази мамлакатлари фуқароларига салбий таъсир кўрсатган бўлса ҳам, вазиятни кескинлаштириш йўлидан бормайди.

Душанба куни Миср, Саудия Арабистони, Баҳрайн ва БАА Қатар билан дипломатик алоқалар узилганини маълум қилишиб, Доҳани террорчилик ташкилотларини қўллаб-қувватлаш ва Яқин Шарқдаги вазиятни беқарорлаштиришда айблашди. Ливиянинг шарқий қисми ҳукумати, Яман, шунингдек, Мальдив ва Маврикий ҳам кейинчалик Қатар билан муносабатлар тўхтатилганини маълум қилишди. 

Мавзу
Форс кўрфази инқирози
Форс кўрфазида жиддий сиёсий инқироз юзага келди. Саудия Арабистони, Миср, Баҳрайн, БАА, Яман, Ливия ва Мальдив бошқа бир араб давлати Қатар билан дипломатик алоқаларни узди. Бунга Қатар Эронни ва терроризмни қўллагани сабаб сифатида кўрсатилмоқда.
Барчаси
Top