Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатар ТИВ раҳбари терроризмни қўллаб-қувватлашга доир айбловларни рад этди
Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад Абуд-ур-Раҳмон Ат-Таний унинг мамлакати террорчиларни қўллаб-қувватламаслигига доир баёнот билан чиқди.
"Биз террорни молиялаштиришга қарши курашяпмиз ва дунёни салоҳиятли террорчи ва гуруҳлардан ҳимоя қиляпмиз", - деди у CNN телеканалига берган интервьюсида.
Ат-Таний Қатарни экстремистик гуруҳларни қўллаб-қувватлашга оид баёнотлардаги қарама-қаршиликка диққатни қаратди.
"Бу баёнот қарама-қаршиликларга тўла: бир томондан, биз гўёки Эронни қўллаб-қувватлаймиз, бошқа томондан эса - Суриядаги экстремистик гуруҳларни, шу билан бирга ҳам Саудия Арабистонидаги "Мусулмон биродарлар" террорчи гуруҳини қўллаб-қувватлаймиз, ҳам хусийларни", - дейди вазир.
Ат-Таний Қатарга ёғдирилган айбловларнинг барчаси сохта маълумотларга асосланганини таъкидлади. Шундай экан, вазир мамлакатнинг зиддиятни тинч йўл билан ҳал қилишга доир музокараларга тайёр эканини билдирди.
5 июнь куни Саудия Арабистони, Баҳрайн, БАА, Миср, Яман, Ливия, Мальдив ва Маврикий Республикаси Қатарни терроризмни қўллаб-қувватлашда айблаб, у билан дипломатик алоқаларни узишгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
12:18 / 23.05.2026
Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
21:50 / 09.05.2026
Ўзбекистонликлар "Qatar Airways"га ишга олинади
11:22 / 23.03.2026