Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижондаги оилавий поликлиникаларга тез тиббий ёрдам машиналари топширилди
Бугун, 7 июнь куни Андижон вилояти ҳудудларида фаолият юритувчи оилавий поликлиникаларга 25 та тез тиббий ёрдам машиналари топширилди. Бу ҳақида Kun.uz'нинг Андижондаги мухбири Элмурод Эрматов хабар берди.
Айни пайтда Андижон шаҳрида 8 та, туманларда эса 67 та қишлоқ оилавий поликлиникалари фаолият юритиб келмоқда. Қишлоқ жойларда иш олиб борувчи тиббиёт муассасаларга автомашиналар берилиши аҳолига кўрсатиладиган тез тиббий ёрдам сифатини такомиллаштиришга хизмат қилади.

Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, бирламчи тиббиёт муассасалари, оилавий поликлиникалар, патронаж хизмати, тез тиббий ёрдам тизимининг фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларини берди.



Мавзуга оид
19:01 / 10.05.2026
Андижонда “Ласетти” зовурга тушиб кетди
21:51 / 08.05.2026
Андижонда микроавтобусда 58 нафар болани ташиётган ҳайдовчи аниқланди
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
17:00 / 28.04.2026