14:15 / 07.06.2017
12144

Эрон парламентида қамалда қолган жангари ўзини портлатди

Эрон хавфсизлик хизматлари парламент биноси ичидаги террорчини қамалга олгач, у ўзини портлатиб юборди. Бу ҳақда FARC агентлиги хабар тарқатди.

Ушбу террорчидан ташқари, бино ичида унинг бошқа шериклари ҳам бор. Улар бир неча кишини гаровга олгани гумон қилинмоқда.

IRIB нашри тарқатган хабарга кўра, имом Хомайни мақбарасида ҳам иккинчи портлаш рўй берган.

Мehr хабарига кўра, мақбарага ҳужум қилганлар сони 4 нафар (икки эркак ва икки аёл) бўлган. Аёллардан бири ҳужум бошидаёқ ўзини портлатганди, яна бир жангари ўзини портлатишга улгурмади ва ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан қўлга олинди.

ИШИД ушбу ҳужумлар учун жавобгарликни зиммасига олган.

Top