Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистонда ижтимоий имтиёзлар бекор қилинади
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммадов аҳоли учун мавжуд ижтимоий имтиёзларни самарасиз деб атади ва барча имтиёзларни бекор қилишни талаб қилди. Унинг фикрича, ижтимоий ёрдам манзилли бўлиши, яъни ким муҳтож бўлса, ўша фуқарога тақдим этилиши керак. Туркманистон давлат ахборот агентлигининг хабар қилишича, президент имтиёзлар тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифни ишлаб чиқиш вазифасини бош вазир ўринбосари Бяшиммурат Хожамаммедовга топширган.
Маълумки, Туркманистоннинг биринчи президенти Сапармурат Ниёзов 1993 йилда фуқаролар учун имтиёзларни жорий қилган, шундан буён, аҳоли ичимлик суви, газ ва электр энергиясига ҳақ тўламас эди.
Туркманистон раҳбари молиявий-иқтисодий соҳа бўйича ўтказган йиғилишда, молия ва иқтисод йўналишларига жавоб берувчи масъулларни танқид қилиб, уларга ҳайфсан эълон қилган.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026