Ўзбекистон | 17:02 / 08.06.2017
9229
2 дақиқада ўқилади

Тошкент поликлиникалари тез ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсата бошлайди

Фото: ЎзА

Тошкент шаҳрининг туман марказий кўп тармоқли ва оилавий поликлиникалари туну кун фаолият кўрсатадиган мобиль, диагностика ва даволаш стандартларига мувофиқ яхши жиҳозланган тез тиббий ёрдам кичик станциясидан фойдаланган ҳолда, шифохонага ётқизишдан олдинги тез ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 6 июнь кунги қарорида айтилади.

Тошкент шаҳри ҳокимлиги профилактика ва патронаж ишларини ҳамда бириктирилган аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатишни яхшилаш учун ҳар бир оилавий поликлиникани ва туман марказий кўп тармоқли поликлиникаларини иккита махсус автомобиль билан таъминлайди. 

Тошкент шаҳридаги оилавий поликлиникалар раҳбарлари ва мутахассисларининг бириктирилган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари аҳолиси олдида, туман марказий кўп тармоқли поликлиникалари раҳбарлари ва мутахассисларининг халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессияларида ҳар чоракда ҳисобот беради.

2017-2018 йиллар якунлари бўйича махсус комиссия тўпланган ижобий тажрибани республиканинг бошқа шаҳарларида жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида аниқ таклифлар киритиши мумкин.

Мавзуга оид