Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон полицияси террорчиларнинг парламентга ҳужум ёзувини ошкор этди
Эрон полицияси парламент мажлислар залидаги кузатув камералари орқали ёзиб олинган кадрларни эълон қилди. Унда бинонинг террорчилар томонидан эгалланиш лаҳзалари акс этган.
Бир гуруҳ қуролланган шахслар иштирокида 7 июнь куни Эрон Ислом Республикаси парламентида отишма юз берган эди. Тахминан шу вақтда имом Хумайний мақбарасига келган зиёратчиларга ҳам ҳужум уюштирилганди. Қўшалоқ теракт натижасида 17 киши ҳалок бўлди, 50 дан зиёд киши яраланди.
Хавфсизлик кучлари махсус операцияси давомида жангарилардан беш нафари хавфсизлантирилган, деб хабар беради «Россия 24» телеканли. Reuters агентлигининг Эрон Ислом Республикаси ички ишлар вазирлигига таяниб тарқатган маълумотларига кўра, ҳужум қилган террорчиларнинг барчаси асл эронликлар бўлиб, улар ИШИД террорчилик гуруҳига содиқлик учун қасам ичишган. Бу жангарилар бир неча йил давмида Раққа ва Мўсулда террорчилик фаолияти билан шуғулланишган ва 2016 йилда Эронга қайтишган.
Мавзуга оид
00:49
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
20:03 / 12.06.2026