07:59 / 09.06.2017
4716

Сомалида 38 киши жангарилар ҳужуми қурбонига айланди

Фото: Garowe Online

Сомалида "Ҳаракат аш-Шабоб" қуролланган гуруҳи жангарилари ҳужуми оқибатида 38 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда РБК нашри.

Жангариларнинг Сомалидаги Пунтленд ярим мухтор вилоятидаги шаҳарга ҳужум қилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 38 нафарга етди. Аввалроқ 20 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди. 

"Биз 38 киши, асосан аскарлар ҳалок бўлганини ва яна 18 киши яраланганини тасдиқлай оламиз. Фикримча, улардан баъзилари қўлга олиниб, олиб кетилган", деб айтди Пунтленд ҳарбий зобити майор Муҳаммад Абдий.

Бундан ташқари, ҳарбийнинг айтишича, жангарилар томондан маҳаллий ҳарбийларга пистирма уюштирилган. 

"Аш-Шабоб"нинг кўп сондаги қуролланган жангарилари бизга ҳар томондан ҳужум қилди ва бир неча соатлик қақшатқич жангдан кейин мен жангариларни таъқиб қилгани отланганлардан бири бўлдим", деб айтди майор.

Top