Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ҳукумати Эрдўғанни ҳақорат қилган кема капитанини бошқарувдан четлатди
Фото: РИА "Новости"
Панама байроғи остида Дарданелла бўғози орқали ҳаракатланаётган Salix кемаси сардори рация бўйича кемалар ҳаракати хизмати билан мулоқоти чоғида Туркия президенти Тоййиб Эрдўғанни ҳақорат қилганидан сўнг вазифасидан четлатилиб, қирғоқда қолдирилди. Бу ҳақида DHA агентлиги ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига асосланиб хабар берди.
Маълум қилинишича, кема Украинанинг Бердянск портидан Туркиянинг Мерсини томон ҳаракатланаётган бўлган. Кема капитани, Туркия фуқароси О.Б. Эрдўған номига ҳақоратли фикрлар билдирганидан кейин унга нисбатан рапорт тузилган ва қирғоқ муҳофазаси хизмати бўғоздан ўтгандан кейин кемани четга олишни буюрган. Капитан сўроқ қилинган, кемани бошқариш унинг катта ёрдамчисига топширилган. Агентлик манбаларига кўра, капитан маст бўлган. Сўроқдан кейин у қўйиб юборилган, воқеани ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Бундан аввал Туркия адлия вазири Бекир Бўздоғ мамлакатнинг 1845 нафар фуқаросига нисбатан Эрдўғанни ҳақорат қилиш айблови бўйича тергов олиб борилаётгани ҳақида маълум қилганди. Туркия қонунларига кўра, президентни ҳақорат қилиш учун жарима тўлови ёки 1 йилдан 4 йилгача қамоқ жазоси белгиланади.
Мавзуга оид
08:48 / 23.12.2025
Трамп ўз номи билан аталадиган жанговар кемалар қурилишини эълон қилди
14:41 / 13.12.2025
Украина: Каспийда Россиянинг қурол ташиган икки кемасига ҳужум қилинди
13:05 / 09.12.2025
Қора денгизда юк ташиш суғуртаси нархи уч баробар ошди
14:28 / 03.11.2025