Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби билан учрашди
Фото: ЎзА
Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг учрашуви бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Президент юқори мартабали меҳмонни мамлакатга ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон БМТ ва унинг ташкилотлари билан ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашини таъкидлади.
Давлат раҳбари Бош котибга Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтиргани учун миннатдорлик билдирди.
Ислом Каримовнинг тинчликпарвар сиёсати, асосли ташаббуслари ва амалий ишлари минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим асос бўлганини эътироф этиш ўринли, деди давлат раҳбари.
Антониу Гутерриш Президент Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни халқ фаровонлигини юксалтириш борасида муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этди.
Учрашувда Ўзбекистон билан БМТ ва унинг ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар, жумладан, Орол фожиасининг экологик оқибатларини юмшатишга доир масалалар муҳокама этилди. Глобал хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш, ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммоларни ҳал этиш масалалари кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
18:54 / 06.12.2025
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти билан ҳамкорликда қатор лойиҳалар амалга оширилади
12:51 / 05.12.2025
«Ҳақиқат бўлишига жуда кучли асослар бор» – БМТ бош котиби Ғазодаги уруш жиноятлари ҳақида
08:04 / 04.12.2025
АҚШ БМТнинг украиналик болаларни қайтариш тўғрисидаги резолюциясини қўллаб-қувватлади
22:51 / 27.11.2025