Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат божхона қўмитаси раиси Озарбойжон президенти билан учрашди
Жорий йилнинг 13 июнь куни Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раиси Муиджон Тоҳирий МДҲга аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 65-йиғилишида иштирок этди.
Озарбойжон президенти расмий сайтининг хабар беришича, йиғилиш давомида Илҳом Алиев МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев ва Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон божхона қўмиталари раҳбарлари билан учрашди.
Илҳом Алиевнинг фикрича, МДҲга аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 65-йиғилишида самарали муҳокамалар бўлиб ўтади ва тегишли қарорлар қабул қилинади.
Озарбойжон раҳбари божхона хизматлари мамлакатлар ривожи, бюджет даромадлари ва иқтисодий ривожланишни таъминлашда муҳим ўрин тутишини айтиб ўтди.
Мавзуга оид
17:50
Украина ҳеч қачон оккупацияга рози бўлмаслиги лозим – Алиев
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
19:01 / 16.06.2026